Хорижда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда учинчи ўринда

TASHKENT. Kazinform - ЮНЕСКО статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 150,5 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълум қилди.

студент жоо
Фото: Pexels

Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 24 минг нафарга ошган.

Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

— Қозоғистон – 78,3 минг нафар

— Украина – 76,8 минг нафар

— Россия – 63,6 минг нафар

— Туркманистон – 60,9 минг нафар

— Озарбайжон – 49,7 минг нафар

— Афғонистон – 34,3 минг нафар

— Тожикистон – 32,5 минг нафар

— Беларусь Р. – 27,0 минг нафар

— Қирғиз Р. – 17,1 минг нафар

Сўнгги хабарлар