Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди
Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Республика комиссияси қарори билан 167 нафар қозоғистонлик “Болашақ” халқаро стипендиялари билан тақдирланди. Улардан 131 нафари магистратурага, 4 нафари докторантурага, 32 нафари амалиёт ўташ учун жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш марказларига юборилади.
Грант олувчиларнинг 65 фоизи муҳандислик-техника ва табиий фанлар, қолган 35 фоизи эса ижтимоий ва гуманитар йўналишларда таҳсил олади.
Шу билан бирга, Комиссия мажлисида етакчи хорижий илмий марказларда амалиёт ўташ учун стипендиялар ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Комиссия қарорига кўра, 481 нафар номзодга стипендиялар ажратилди.
Йиғилиш якунларига кўра, Давлат маслаҳатчиси “Болашақ” халқаро стипендияси ва илмий амалиёт дастурини янада татбиқ этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.