Хонанда Шакира саккиз йилга қамалиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform - Испания прокуратураси қўшиқчи Шакирани солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, саккиз йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда. Шунингдек, у 23 миллион евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Euronews телеканалига таяниб.
None
None

Айблов маълумотларига кўра, кўп вақтини Барселонада ўтказган колумбиялик қўшиқчи 14,5 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаслик билан боғлиқ жиноятларда гумон қилинмоқда.

Илгари Шакира прокуратура билан масалани судсиз ҳал қилиш мумкин бўлган келишувдан бош тортганди.

Сўнгги хабарлар