Хом балиқ еган ва ёмғир сувини ичган: Тинч океанида уч ой қолиб кетган денгизчи қутқарилди

ASTANA. Kazinform – Тим Шеддок ва унинг ити Тинч океанида бўронга дуч келган, хом балиқ еган, ёмғир сувини ичган ва уч ой давомида ёрдам кутган, дея хабар беради Kazinform 9 News агентлигига таяниб.
None
Фото: 9news.com.au

51 ёшли австралиялик Тим Шеддок Тинч океанидан қутқариб олинди.

У ити билан уч ой давомида очиқ океан юзасида сузиб юрди.

Шеддок апрель ойида катамаранга ўтириб, Мексиканинг Ла-Пас портидан сузиб кетган.

У Тинч океани орқали Франция Полинезияси архипелагига қадар 6000 км масофани босиб ўтишни режалаштирган.

Кемада унинг ити Белла ҳам бор эди.

Бир неча ҳафта ўтгач, улар бўронга дуч келишади.

Ўшанда катамарандаги электроника ва радиоалоқа ишламай қолган ва кемани бошқариш мумкин бўлмаган.

Шеддок ва унинг ити 6 июлда ёнидан ўтаётган вертолёт томонидан пайқалган. Бунгача улар уч ой давомида очиқ океанда сузиб юрган.

Бу вақт ичида Тим Шеддок ити билан ёмғир сувини ичган ва океандан овланган хом балиқни истеъмол қилган. Унинг балиқ овлайдиган тўри бўлган.

Қутқарилганлар Мексикага йўл олди.

«Мен денгизда жуда қийин синовдан ўтдим. Энди менга дам олиш ва яхши овқатланиш керак. Чунки мен узоқ вақт ёлғиз яшадим. Соғломман, ҳаммаси жойида», – дейди Тим Шеддок.

Сўнгги хабарлар