Хоккей: Tошкентнинг «Ҳумо» клуби Қозоғистон кубогида қатнашади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этади.Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Жорий йилнинг 24 август — 1 сентябр кунлари чемпионат олдидан Қозоғистон кубоги баҳслари ташкил этилади.

Тошкентликлар Қозоғистон кубогидаги илк ўйинни эртага, 24 август куни Қозоғистон чемпионатининг амалдаги ғолиби «Сариарқа» (Қарағанди) жамоасига қарши ўтказади.

Қозоғистон кубогида жамоалар учта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашади. «Ҳумо» жамоаси «А» гуруҳида «Сариарқа», «Ақтўбе» ва «Қулагер» жамоалари билан беллашади.

Тошкент жамоаси илк ўйинда «Сариарқа»га рўбарў келса, 26 август куни Ақтўбенинг «Ақтўбе»си билан, 28 август куни эса Петропавлнинг «Қулагер» жамоаси билан баҳс олиб боради.

«Ҳумо»нинг Тошкентдаги илк ўйини 11 сентябр куни бўлиб ўтади.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар