07:39, 24 Апрель 2023 | GMT +5
Хоккей: Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси Венгрияни мағлуб этди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Венгрияга қарши ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Франциянинг Анже шаҳрида 1А дивизионининг биринчи тури бўлиб ўтди.
Учрашувда Қозоғистон терма жамоасидан Адил Бейсембаев 1-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Шундан сўнг 14-дақиқада Артур Гросс ҳисобни оширса, 15-дақиқада Адил Бейсембаев яна гол урди.
Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси энди 24 апрель куни Японияга қарши баҳс олиб боради.
26 апрель куни Дания, 27 апрель куни Украина, 29 апрель куни эса Франция терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Муаллиф: Адилжан Умбет