Хоккей бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг ўйин жадвали маълум бўлди

ASTANА. Кazinform – Шайбали хоккей бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатининг элит дивизионидаги ўйин жадвали эълон қилинди.

Хоккей
Фото: icehockey.kz

Жаҳон чемпионати 25 апрелдан 5 майга қадар Финляндияда бўлиб ўтади. Қозоғистонлик хоккейчилар 2003 йилдан кейин илк бор элит дивизионда қатнашмоқда. Ўтган йили мамлакат ўсмирлари биринчи дивизионда ғолибликни қўлга киритиб, энг яхшилар қаторида баҳслашиш имконига эга бўлди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар икки гуруҳга бўлинган. Қозоғистонлик хоккейчилар В гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар - Швейцария, Чехия, Швеция ва Канада. Ўйинлар Вантаа шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки тўртта жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади. Бешинчи ўринни эгаллаган жамоалар элит дивизиондаги ўрнини сақлаб қолиш учун ўзаро тўқнаш келади.

Қозоғистон терма жамоасининг ўйин жадвали:

26 апрель. 18:00. Швейцария - Қозоғистон

27 апрель. 18:00. Қозоғистон - Швеция

29 апрель. 18:00. Чехия - Қозоғистон

30 апрель. 22:00. Қозоғистон – Канада.

Сўнгги хабарлар