Хоккей бўйича ЖЧ: Қозоғистон аёллар терма жамоаси Мексикани мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи дивизионнинг “А” гуруҳида илк ўйинини ўтказди.

Шайбалы хоккейден ӘЧ: Қазақстан әйелдер құрамасы Мексиканы жеңді
Фото: icehockey.kz

Ушбу ўйинлар 7-13 апрелm кунлари Андоррада бўлиб ўтади. Учрашувда қозоғистонлик хоккейчилар 4:2 ҳисобида зафар қучди. Қозоғистонлик хоккейчилар биринчи дивизионнинг ягона йўлланмаси учун Бельгия, Испания, Исландия, Тайпей ва Мексика терма жамоалари билан куч синашади.

Қозоғистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлар тақвими:

8 апрель. 17:00. Қозоғистон - Тайпей

10 апрель. 17:00. Қозоғистон - Исландия

11 апрель. 20:30. Бельгия - Қозоғистон

14 апрель. 00:00. Испания - Қозоғистон.

Сўнгги хабарлар