Хоккей бўйича “Номад” жамоаси Қитъа кубоги финал босқичига чиқди

Қозоғистоннинг “Номад” жамоаси Қитъа кубоги финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform.

Спорт
Фото: Kazinform

Астаналиклар мусобақанинг учинчи турида Латвиянинг “Земгале” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Астаналиклар бундан аввал турнир давомида Буюк Британиянинг “Кардифф Девилз” клубини 5:4, Франциянинг «Гренобль» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди Фёдор Полишчук шогирдлари турнирнинг финал босқичига йўлланма олди. Ушбу босқич 2024 йилнинг 12-14 январь кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро хоккей федерацияси доирасида 1997 йилдан буён Қитъа кубоги мунтазам ўтказиб келинмоқда.

2018/2019 йилги турнирда шу пайтгача мамлакат шарафини ҳимоя қилган Кўкшетаунинг “Арлан” жамоаси бош совринни қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар