Хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси канадалик клубни йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси 2025 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

 Шайбалы хоккейден Қазақстан жастар құрамасында 2025 жылғы әлем чемпионатына кімдер қатысады
Фото: icehockey.kz

Қозоғистонлик хоккейчилар Канаданинг маҳаллий «Хоксбери Хокс» клубини 8:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, яна бир учрашувда Германияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турнир Канадада 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 5 январгача бўлиб ўтади. Қозоғистонлик хоккейчилар Оттавада Чехия, Словакия, Швейцария ва Швеция терма жамоалари билан “B” гуруҳида куч синашади.

Терма жамоа 27 декабрь куни Швеция, 28 декабрда Чехия, 30 декабрда Словакия, 31 декабрда Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги хабарлар