Хоккей бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси Норвегия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
ASTANA. Kazinform - Хоккей бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Норвегия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу учрашув 20 апрелга белгиланган.
Хоккей бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 25 апрелдан 5 майга қадар Финляндияда бўлиб ўтади.
Қозоғистонлик хоккейчилар 20 йиллик танаффусдан сўнг яна куч синашади. Ўтган йили улар биринчи дивизионда ғалаба қозониб, элит дивизионда ўйнаш имкониятига эга бўлишди.
Қозоғистонлик хоккейчилар “В” гуруҳида Вантаа шаҳрида ўйнайди. Рақиблар - Швейцария, Чехия, Швеция ва Канада.
Қозоғистон терма жамоасининг тақвими:
26 апрель. 18:00. Швейцария - Қозоғистон
27 апрель. 18:00. Қозоғистон - Швеция
29 апрель. 18:00. Чехия - Қозоғистон
30 апрель. 22:00. Қозоғистон - Канада.
2 май куни чорак финал, 4 май куни ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Финал ва учинчи ўрин учун беллашув эса 5 майга белгиланган.