Хоккей бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси Олимпиадага саралаш босқичидаги илк учрашувини ўтказади

ASTANA. Kazinform – 29 август, пайшанба куни хоккей бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси 2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига саралаш босқичидаги илк учрашувини ўтказади, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Хоккей
Фото: «Барс» ХК

Саралаш турнири Братиславада (Словакия) бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда қозоғистонлик хоккейчилар Венгрия терма жамоасига қарши ўйнайди. Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги ўйиннинг жонли трансляцияси Астана вақти билан соат 16:50да бошланади ва Qazsport телеканалида томоша қилиш мумкин бўлади.

Шунингдек, D гуруҳида Қозоғистон терма жамоаси Австрия ва Словакия терма жамоаларига қарши ўйнайди. Австрияликлар билан ўйин 30 август куни, словакияликлар билан ўйин эса 1 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашувлар ҳам Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Гуруҳ ғолиби 2026 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Сўнгги хабарлар