Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси бугун жаҳон чемпионати ўйинларини бошлайди

ASTANA. Kazinform - Бугун Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг IIА дивизионидаги илк ўйинини Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Хоккейден Қазақстан әйелдер құрамасы бүгін әлем чемпионатындағы ойындарын бастайды
Фото: icehockey.kz

Қозоғистон хоккей федерацияси хабарига кўра, миллий терма жамоа IА дивизионига йўлланма олиш учун Жанубий Корея, Италия, Буюк Британия, Латвия ва Словения билан беллашади.

Улар 9 апрель куни Жанубий Корея, 10 апрель куни Италия, 12 апрель куни Буюк Британия, 13 апрель куни Латвия, 15 апрель куни Словения билан муз майдонига чиқади.

Ўйинлар 9-15 апрель кунлари Буюк Британиянинг Дамфрис шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик хоккейчилар ўртоқлик учрашувида Буюк Британияга мағлуб бўлганди.

Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар рақибига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа 2005, 2007, 2009 ва 2024-йилларда жаҳон чемпионати IA дивизионида иштирок этган.

Сўнгги хабарлар