Хоккей: «Барс» «Автомобилист» жамоасини мағлуб этди

NUR-SULTAN. Кazinform - «Барс» Екатеринбургда маҳаллий «Автомобилист» жамоаси билан Қитъа хоккей лигаси навбатдаги учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар устунлик қилишди, аммо ҳисоб очилмади. «Барс» дарвозабони Йони Ортио муваффақиятли ўйин намойиш этди.

Иккинчи бўлимда нур-султанликлар швециялик Юхан Маттссон ҳимоя қилган дарвозани кўпроқ нишонга олишди, бироқ ҳал қилувчи паллада мақсадига эриша олмади. Ҳатто сон жиҳатдан устунлигини фойдалана олмади. Бироқ 35-дақиқада «Барс» сардори Роман Старченко мерганлик қилди – 1:0.

Учинчи бўлим охирида «Автомобилист» жамоаси дарвозабони футболчини алмаштирганида, Линден Вей ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, 40 очко жамғарган Нур-Султан клуби «Автомобилист»ни ортда қолдириб, Шарқий конференцияда еттинчи ўринга кўтарилиб олди.

Юрий Михайлис шогирдлари навбатдаги учрашувни 23 декабр куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида маҳаллий «Ақ Барс» жамоасига қарши ўтказади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар