Хоккей бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмир қизлари Эстонияни мағлуб этишди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик ўсмир қизлар хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи бор ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Эстония билан ўйиннинг биринчи таймида Қозоғистон терма жамоасидан Александр Животовская – 7, Мадианна Нусипова – 11, Медина Кишекеева – 15 дақиқаларда рақиб дарвозасини нишонга олди.

Иккинчи таймда София Зубкова - 21, 29, Анастасия Филимонова - 25, Алина Жакулина 38-дақиқада гол уришди.

Учинчи таймда Александр Животовская 59-дақиқада рақиб жамоаси дарвозасини яна бир бор аниқ нишонга олди.

Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар рақибини 8:0 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа иккинчи дивизионнинг В гуруҳида иштирок этади. Рақиблар – Болгария, Янги Зеландия, Бельгия, Эстония, Исландия.

Бунгача Қозоғистон Республикаси хоккейчилари Болгарияни 8:1, Янги Зеландияни 7:1, Бельгияни 5:3 ҳисобида мағлуб этишди.

Эндиликда миллий терма жамоа 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистонлик хоккейчи қизлар 2 феврал куни Исландия билан тўқнаш келишади.

Фото: dm0qx8t0i9gc9.cloudfront.net

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар