Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси Жанубий Кореяни 8:2 ҳисобида мағлуб этди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Финляндия ва Латвияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2023 олдидан Жанубий Корея терма жамоаси билан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

Ўйин Астанадаги «Барис-Арена»да бўлиб ўтди.


Биринчи бўлим голсиз ўтди. Иккинчи бўлимда Алихан Ўмирбеков тўртинчи дақиқада Ботирлан Муратовнинг узатмасини ошириб, ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Максим Мухаметов ўша Муратовнинг узатмаси билан Қозоғистон терма жамоасининг устунлигини иккита голга етказди. Аммо Корея терма жамоаси 12-дақиқада битта гол уришга муваффақ бўлди - Кан Мин-Ван гол урди. Бўлим охирида Адил Бекетаев кучли зарбаси билан қозоғистонликларнинг учинчи голини киритди.

Учинчи 20 дақиқалик бўлим бошида Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Данил Бутенко тўртинчи, кейин эса Михаил Рахманов бешинчи голни киритди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Жанубий Корея ўйинчиси Ким Ки Соон жамоанинг навбатдаги голини киритди.

Учрашувдаги сўнгги голни Қозоғистон терма жамоаси сардори Роман Старченко киритишга муваффақ бўлди.

5-7-май кунлари Қозоғистон терма жамоаси Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган мини-турнир доирасида Россия (25 ёшгача) ва Беларусь терма жамоаси билан ўйнайди. Жаҳон чемпионати 12 май куни Ригада (Латвия) бошланади.

Фото ва видео: Қозоғистон хоккей федерацияси

Сўнгги хабарлар