18:15, 03 Ноябрь 2021 | GMT +5
Хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Минскдаги халқаро турнирда иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform - 11-13 ноябр кунлари Минскда 17 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида «Президент спорт клуби кубоги» халқаро турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Беларусь пойтахтида Қозоғистон шарафини 2004 ва 2005 йилда туғилган хоккейчилар ҳимоя қилади. Мусобақада Беларусь (U-17), Россия (U-16) ва Словакия (U-16) терма жамоалари ҳам иштирок этади. Турнир айланма шаклда уч очколик тизимда ўтказилади. Учрашувлар «Чижовка Aрена»да бўлиб ўтади. Сергей Старигин U17 терма жамоасини бошқаради.
2021 йил 11 ноябр, соат 20:00. Беларусь - Қозоғистон
2021 йил 12 ноябр, соат 16:00. Россия - Қозоғистон
2021 йил 13 ноябр, соат 14:00. Қозоғистон - Словакия