Хоккей бўйича Блинов кубоги: «Барс»нинг рақиблари қайси жамоалар бўлади

ASTANA. Кazinform – Россиянинг Омск шаҳрида хоккей бўйича Қозоғистоннинг «Барс» жамоаси иштирок этадиган Блинов кубогининг ўйин жадвали эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ушбу турнир 20-25 август кунлари бўлиб ўтади. Жорий йилда мусобақа 29 - марта ўтказилади.

Турнирда «Барс»дан ташқари Россиянинг «Авангард» (Омск), «Локомотив» (Ярославль), «Нефтехимик» (Нижнекамск) ва «Салават Юлаев» (Уфа) жамоалари куч синашади.

20 август куни Қозоғистон терма жамоаси «Салават Юлаев» клуби билан ўйнаса, 21 август куни «Локомотив»га рақиб бўлади.

23 август куни «Авангард», 25 август куни эса «Нефтехимик» билан учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, «Барс» Қитъа хоккей лигасидаги илк ўйинини 2 сентябрь куни «Салават Юлаев» клубига қарши ўтказади.

Ундан кейин 4 сентябрь куни Россиянинг яна бир жамоаси «Сибир»ни қабул қилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар