Ҳокимлар ҳудудий Ёш кадрлар захирасига очиқ ва адолатли танлаш жараёнини таъминлаши керак - ҚР Президенти

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат бошқарувига тез фикрлайдиган, илғор билимли, теран онгли, чинакам ватанпарварлик туйғусига эга бўлган кўплаб фуқаролар келиши керак. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Ёш кадрлар захираси форумида маълум қилди.

– Президент Ёш кадрлар захираси ана шундай талабчан ёшларга беқиёс имконият яратиб бермоқда. Бугунги кунда захирада 400 нафар мутахассис бор. Уларнинг 280 нафари, яъни 70 фоизи марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига масъул лавозимларга тайинланган. Уларнинг бир қисми квазидавлат секторида ва тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, мазкур ташаббусни ҳаётга татбиқ этишда Давлат хизматлари агентлигининг собиқ раиси Анар Жайилғанованинг ҳиссаси катта. Айни пайтда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз тараққиёти йўлида янги, дадил қадамлар ташланяпти. Шундай экан, юртимизнинг сиз каби жонкуяр ёшлари бу ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва кучли таянчига айланиши керак, деб ҳисоблайман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари яқинда вилоят Ёш кадрлар захирасига танлов бошланишини маълум қилди. Ҳокимлар унинг очиқ ва адолатли бўлишини таъминлаши керак. Шу билан бирга, кадрлар захирасини яратишда ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.

Президент янги маданиятни шакллантириш ва давлат хизматчиларининг қадриятларини ўзгартириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Унга кўра, барча соҳаларда, айниқса, давлат органларида қонун ва тартиб ҳукмрон бўлиши керак.

- Қонун ва тартиб ўрнатилмаса, ҳозирги геосиёсий вазиятда мамлакатимизни сақлаб қолиш қийин бўлади. Буни ҳамма тушуниши керак. Қонунга нафақат давлат хизматчилари, балки бутун жамият бўйсуниши шарт. Бу демократия чекланади, дегани эмас, аксинча, мамлакат суверенитетини мустаҳкамлайди, демократияни ривожлантиради”, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, ҳокимият вакиллари ҳамиша халқ билан бирга, яъни фуқаролар билан яқин алоқада бўлиши керак. Ҳар қандай масалани ўз вақтида ҳал қилиш асосий вазифадир. “Халқ овозига қулоқ соладиган давлат”да худди шу қийматлар ўрнатилиши керак.

Сўнгги хабарлар