Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятидаги “АрcелорМиттал Темиртау” акциядорлик компаниясига тегишли Костенко конида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

“Давлат раҳбари сифатида барчангизга ҳамдардлик билдираман. Бу катта фожиа. Мен ҳаммасини тушунаман. Бахтсиз ҳодиса юз берди. Кўп одамлар ҳалок бўлди. Шунинг учун мен бу ерга махсус келдим. Биз тегишли чораларни кўрамиз, жумладан, қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатамиз. Ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оила аъзолари ҳеч қандай эҳтиёж сезмасликлари учун Ҳукумат, маъмурият, хайрия ташкилотлари ҳар томонлама ёрдам кўрсатади”, – деди Давлат раҳбари.

Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

Президент 29 октябрь бутун мамлакат бўйлаб Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинишини ва “АрcелорМиттал Темиртау”га нисбатан тегишли чоралар кўрилишини айтди.

“Эртага бутун мамлакат бўйлаб Умумхалқ мотам куни эълон қилинади. Мен “АрcелорМиттал Темиртау” компанияси билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида буйруқ бердим. Ушбу муассаса Ҳукумат ва бизнес билан ҳамкорлик қилиш нуқтаи назаридан тарихимиздаги энг ёмон компания бўлди. Энди биз корхонанинг ўзи билан боғлиқ чораларни кўриш ҳақида ўйлашимиз керак. Вадим Борисович Басин деган фуқаро бор. Сиз уни биласиз. У бир вақтлар АрcелорМитталда ишлаган. Вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлган. Мен унга қайтиб, корхонани бошқаришни ишониб топшираман. Корхонанинг ҳозирги раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ер остида қолиб кетган кончиларни қутқариш, жароҳатланган ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш долзарб вазифадир.

Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

“Биринчи навбатда қутқарув ишлари олиб борилади. Иккинчидан, жабрланганлар ва тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг аниқ сонини аниқлашимиз керак. Учинчидан, биз ушбу офат қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз. Керак бўлса, махсус фонд очамиз. Бу билан ўзим шуғулланаман”, – деди Президент.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари ҳозирда кончиларнинг пенсия ёшини белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини айтди.

Ҳодиса қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам берамиз – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz
Сўнгги хабарлар