Хитойнинг жануби-ғарбидаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 65 нафарга етди
ASTANA. Kazinform - Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сицзан автоном районида магнитудаси 7,0 бўлган зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, жабрланганлар сони эса 65 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Пекиндаги мухбири Xinhua агентлигига таяниб.
Пекин вақти билан пайшанба куни соат 22:33 да (Қозоғистон вақти билан 19:33 да) содир бўлган зилзиланинг эпицентри Нагчу округига қарашли Бачен уездида жойлашган.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ва жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур ресурсларни сафарбар этишга чақирди.
Минтақавий фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази маълумотларига кўра, зилзиладан жабр кўрган Тибетда табиий офатларга жавобан фавқулодда чора кўришнинг 2-даражаси жорий этилган.
Қутқарув ишларини мувофиқлаштириш ва офат оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудга махсус ишчи гуруҳ юборилган.