Хитойнинг уй-жой бозорида ижарага бериладиган уй-жойлар асосий йўналиш бўлади – Марказий банк
ASTANA. Kazinform – Хитой Марказий банки мамлакат уй-жой бозорида ижарага бериладиган уй-жойларга устувор аҳамият берилишини маълум қилди.
Марказий банк ҳисоботига кўра, мамлакатда ижарага бериладиган уй-жой бозорининг салоҳияти жуда катта. Турли институтларнинг башорат қилишича, бу мамлакатда ижарага уй-жой олувчилар сони келажакда 200 миллион кишидан ошади.
“Бозорда уй-жой ижараси билан шуғулланувчи корхоналар кўпайиб бормоқда. Бу уй-жой ижараси хизматлари сифатини оширади. Хитой марказий банки давлат уй-жой қурилишини субсидиялаш чораларини кучайтирди ва бундай лойиҳаларни қайта молиялаштириш механизмини яратди. Июнь ойи охирига келиб, Хитой молия институтлари ижарага бериладиган уй-жой учун 24,7 миллиард юань (тахминан 3,46 миллиард доллар) миқдорида қарз берган. Марказий банк ижарага бериладиган уй-жой бозорига кредитлар бериш бўйича молиявий тизимни янада такомиллаштиради”, – деб ёзади Синьхуа агентлиги.