13:38, 11 Июль 2022 | GMT +5
Хитойнинг Ухан шаҳрида вабо касалланиш ҳолати қайд этилди
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида вабо касаллигининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича маҳаллий штабга таяниб хабар берди.
Штаб маълумотларига кўра, 9 июл куни Ухан университети ётоқхонасида вабо касаллигини юқтириши эҳтимоли бўлган бемор аниқланган. Беморда диарея, қусиш, иситма каби симптомлар кузатилган.
Текширувлардан сўнг, ҳолатга вабо ташхиси қўйилди. Бемор шифокор назорати остида.
Бошқа янги ҳолатлар аниқланмаган.
Маҳаллий ҳокимият органлари Ухан университетига санитария-эпидемиология назоратини кучайтиришни ва ушбу университет талабалари ва ўқитувчилари ўртасида ичак юқумли касалликларининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб боришни тавсия қилди.
Фото: st1.uvnimg.com