20:39, 18 Июль 2024 | GMT +5
Хитойнинг собиқ ташқи ишлар вазири Цинь Ган Марказий қўмита аъзолигидан истеъфога чиқди
ASTANА. Кazinform - Хитойнинг собиқ ташқи ишлар вазири Цинь Ган Марказий қўмита аъзолигидан истеъфога чиқди.

18 июль куни Хитой Коммунистик партияси ХХ Марказий қўмитасининг учинчи умумий йиғилиши якунланди. Ушбу конференция одатда йилига бир марта Хитойнинг ҳукмрон партияси - Коммунистик партиянинг асосий сиёсий йўналиши ва иқтисодий ислоҳотлар режаларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш платформаси сифатида ўтказилади.
Конференция эълон қилган коммуникеда “Ўртоқ Цинь Ганнинг истеъфоси қабул қилинди ва у Марказий қўмита аъзолигидан озод қилинди”, дейилган.
Цинь Ган хитойлик дипломат бўлиб, 2022 йил 30 декабрдан 22 июлгача Хитой ташқи ишлар вазири бўлган.