Хитойнинг Сиань шаҳрида “Марказий Осиё боғи” очилди

ASTANA. Kazinform – 19 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида “Марказий Осиё боғи” расман очилди.

«Орталық Азия саябағы»
Фото: chinadaily.com.cn

«Chinanews» хабарига кўра, ушбу боғни қуришдан мақсад Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги маданий алмашинувлар, туризмни ривожлантириш, иқтисодий ва савдо музокараларини ўзида мужассам этган янги платформада Сиань шаҳрида хаб яратишдир.

орталық азия
Фото: chinadaily.com.cn

Бутун боғ тахминан 54 гектар майдонни эгаллайди. Боғнинг тематик дизайни "яшил, очиқ, инклюзив, инновацион ва табиатни муҳофаза қилиш" тушунчаларига асосланади ва Марказий Осиёнинг кўплаб маданий элементларини ўзида мужассам этган.

Боғда манзарали ҳудуд, бизнес конференция майдони, Марказий Осиё маҳсулотлари кўргазма зали ва Марказий Осиё таомлари зонаси каби турли ҳудудлар мавжуд.

саябақ
Фото: chinadaily.com.cn

Марказий Осиё маҳсулотлари кўргазмалар залида Марказий Осиё давлатларидан 1000 дан ортиқ маҳсулот намойиш этилмоқда ва сотилмоқда.

19 май "Сиань Марказий Осиё боғи" очилишининг биринчи куни. Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, кўплаб Сиань аҳолиси товар сотиб олиш учун боққа ташриф буюрган.

орталық азия
Фото: chinadaily.com.cn

Марказий Осиё товарлари, бу давлатларнинг ўзига хос маданияти Хитой халқида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боғда ташкил этилган Марказий Осиё сайёҳларга хизмат кўрсатиш марказида кўпчилик Марказий Осиё мамлакатларига саёҳат қилиш бўйича маслаҳат сўрамоқда.

қытай
Фото: chinadaily.com.cn

Chinanew news хабарига кўра, Сиань “Марказий Осиё боғи”ни Марказий Осиё давлатлари билан маданий алмашув учун бренд платформага айлантириш ва Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар