Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида қум бўрони бўлиши мумкин

PEKIN. Kazinform – Шинжон-Уйғур автоном раёни (ШУАР), Ички Мўғулистон автоном раёни (ИМАР) ва Ганьсу провинсиясида қум бўрони содир бўлади. Бу ҳақда Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) хабарида айтилган.

песчаные бури
Фото: pixabay.com

Пайшанба куни МММ Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги қум бўронлари сабабли "кўк" огоҳлантириш даражасини узайтирди.

Прогнозга кўра, қум ва чанг зарралари ШУАР ва ИМАРнинг баъзи ҳудудлари, Цинхай ва Ганьсу провинсияларига тушади.

ШУАР, ИМАР ва Ганьсу провинциясининг баъзи ҳудудларида қум бўрони кутилмоқда. Бу ҳудудларда яшовчиларга қум бўронига қарши эҳтиёт чораларини кўриш тавсия қилинган.

Сўнгги хабарлар