Хитойнинг Озарбайжон орқали юк ташувлари 40 фоизга ошди
ASTANА. Кazinform — Хитойдан Озарбайжонга қатновчи блок поездлар сони бир йил ичида 40 фоизга ошди. Бу ҳақда Кazinformнинг Озарбайжондаги мухбири Azeri-Press Agency (APA) таяниб хабар берди.
АPА маълумотларига кўра, 2026 йил январь-сентябрь ойларида Озарбайжон темир йўллари (ADY) Хитойдан 416 та блок поезд қабул қилган. Ўтган йилнинг шу даврида уларнинг сони 296 тани ташкил этган.
Шундай қилиб, Хитойдан қабул қилинган блок поездлар сони йил давомида 120 тага ошди.
Хитойдан юк оқимининг ўсиши Озарбайжонда умумий темир йўл ташишининг ўсиши даврига тўғри келади. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ADY 13,88 миллион тонна юк ташди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп.
Транзит юк ташиш 15 фоизга ўсиб, 5,7 миллион тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, Шарқ-Ғарб йўналишидаги транзит юк ташиш ҳажми 20 фоизга ошди. Бу Евроосиёнинг асосий транспорт йўлакларидан бирида юк ташиш ҳажмининг ошганидан далолат беради.