Хитойнинг қатор ҳудудларида аномал иссиқлик туфайли энг юқори хавф даражаси эълон қилинди

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 13 август, шанба куни Хитойнинг 15 дан ортиқ провинциялари, автоном районлари ва марказий бўйсунувчи шаҳарларида (Шанхай, Чунцин) ўта юқори ҳарорат туфайли хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди.
Марказнинг қайд этишича, Шэньси, Сичуань, Хубэй, Хунань, Цзянси, Аньхой, Цзянсу, Чжэцзян провинцияларида, шунингдек, Шанхай ва Чунцин каби йирик шаҳарларда ҳаво ҳарорати Целисий бўйича 40 даражадан ошади.
Шу йилнинг ёзида Шанхайда олтита экстремал ҳарорат Цельсий бўйича 40 даражадан юқори бўлган, бу бир йил ичида рекорд кўрсаткичдир.
Янцзи дарёси ҳавзасида аномал иссиқлик бир ойдан ортиқ давом этади ва нафақат маҳаллий аҳолининг жисмоний саломатлигига салбий таъсир қилади, балки Хитойнинг марказий, жануби-ғарбий ва шарқий минтақаларда жиддий қурғоқчиликнинг ривожланишига олиб келади.
Хитой ҳукумати пайшанба кунидан бошлаб мамлакатнинг бир қатор провинцияларида қурғоқчилик муносабати билан фавқулодда чоралар механизмини ишга туширди. Ўз навбатида, хитойлик гидрологлар Янцзи дарёсида сувнинг паст даражасини қайд этишди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов