Хитойнинг қатор ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Вазирликнинг маълум қилишича, табиий офатларнинг олдини олиш, камайтириш ва назорат қилиш давлат қўмитаси табиий офатларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашиш учун учта провинцияга ишчи гуруҳларини жўнатган.
“Қатор ҳудудларга дўл ва қор ёғиши кутилмоқда, баҳор байрамидан кейин йўловчилар оқимининг энг юқори чўққисига чиққанини ҳисобга олсак, табиий офатлар хавфи нисбатан юқори”, — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик тегишли ҳудудлардан об-ҳаво шароитининг ўзгаришига жиддий эътибор қаратиш, турли идоралар ўртасида мувофиқлаштиришни кучайтириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларини кучайтириш ва табиий офатларни бартараф этишга олдиндан тайёргарлик кўришни сўради.
Марказий метеорология станцияси қор бўрони ҳақида сариқ даражали огоҳлантириш эълон қилди. Сешанбадан жумагача мамлакатнинг айрим ҳудудларида дўл ва қор бўронлари кутилмоқда.