Хитойнинг энг йирик мегаполисида локдаун жорий этилди

None
None
PEKIN. Kazinform – 13 миллион аҳоли истиқомат қилувчи Сиан шаҳрида юзлаб одамларда коронавируснинг дельта штамми аниқланди, Хитой ҳукумати шаҳарни карантинга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пайшанба куни Сиан халқаро аэропорти барча 765 та ички рейсларни бекор қилди, кўплаб йўналишларда поездлар ҳаракатини тўхтатди.

Пайшанба кунидан бошлаб, 2020 йилда бўлгани каби, қаттиқ локдаун жорий этилди ва мегаполис аҳолисига уйларини тарк этмаслик кўрсатма берилди. Бир хонадондан бир киши энг зарур озиқ-овқатни олиш учун икки кунда бир марта дўконга бориши мумкин. Сиандаги барча оммавий тадбирлар ўтказилмайди. Корхона ходимлари масофавий ишлашга ўтказилмоқда. Шаҳарда 3,5 минг мактаб ёпилди ва ўқувчилар масофавий таълимга юборилди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, таълим муассасаларининг ёпилиши 2 миллиондан ортиқ одамга бевосита таъсир қилган. Айни пайтда мегаполисда эпидемиологик хавф даражаси юқори бўлган битта ҳудуд ва ўртача эпидемиологик хавфли 40 та ҳудуд мавжуд. Шаҳарни тарк этиш учун коронавирус йўқлигини тасдиқловчи тест сертификати ва маҳаллий ҳокимиятдан хат тақдим этишингиз керак.

9 декабрдан бери Сиан шаҳрида 200 дан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Чоршанба куни бир кунда 127 кишида вирус аниқланган, энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Қишки Олимпия ўйинлари ва анъанавий Хитой Янги йили арафасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Сиан шаҳрида чеклов чораларини кучайтириш зарур.

Сўнгги хабарлар