Хитойнинг энг йирик дарё балиғи қирилиб кетган деб эълон қилинди

BEIJING. Кazinform - Хитойнинг энг йирик дарё балиғи бўлмиш хитойлик веслонос (Psephurus gladius) қирилиб кетган деб эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқига таяниб.
None
None

Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи томонидан ўтказилган қайта баҳолаш Хитой веслонос балиғининг йўқолиб қолганини тасдиқлади. У Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатида йўқ бўлиб кетганлар рўйхатига киритилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, хитойлик веслонос балиғи дунёдаги энг йирик чучук сув балиқларидан биридир. Унинг узунлиги 7 метргача етди. У Янцзи дарёси ва унинг ирмоқларида яшаган.

Охирги марта хитойлик веслонос балиғи 2003 йилда кузатилган. Тури ўт балиқларига ўхшайди.

Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқида таъкидланганидек, веслонос балиғининг йўқ бўлиб кетишининг сабабларидан бири миграция йўлида тўсиқ бўлиб қурилган тўғонлардир. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши натижасида дарёларда сув ҳароратининг ошиши осётр балиқларининг кўпайишини бузади.

Сўнгги хабарлар