11:42, 16 Ноябрь 2020 | GMT +5
Хитойнинг 54 шаҳрида ҳаво ифлосланди
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг камида 54 шаҳри, шу жумладан, энг йирик агломерация «Пекин- Тяньцзинь-Хэбей»да ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланганлиги тўғрисида огоҳлантириш тарқатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири маҳаллий ОАВга асосланиб.

54та шаҳарнинг 47та аҳоли пунктида ҳавонинг ифлосланиш даражаси «тўқ сариқ» даража, яна еттитасида – «сариқ» даража деб эълон қилинди.
Мамлакат марказидаги Пекин ва Тяньцзин шаҳарларидан ташқари Хэбэй, Хэнань, Шаньси, Шэньси ва Шаньдун провинцияларида ҳам кучли тутун кутилмоқда.
Хитойнинг ушбу ҳудудларида ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланишига олиб келадиган ноқулай об-ҳаво шароити 18 ноябргача давом этади.
Пекин шаҳрининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирги куз-қиш даврида энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда ҳавонинг ифлосланишига қарши курашиш бўйича комплекс мақсадли чоралар кўрилмоқда.