Хитойлик мутахассислар ветеринария хизматлари аудитини ўтказиш учун Қозоғистонга келди

Хитойлик мутахассислар ветеринария хизматлари аудитини ўтказиш учун Қозоғистонга келди
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Хитойлик мутахассислар ветеринария хизматлари аудитини ўтказиш учун Қозоғистонга келишди. Ташриф доирасида хорижлик делегатлар ҚР ҚХВ ветеринария назорати қўмитаси вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Аудит 2023 йил 17-24 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўз навбатида, Хитой делегацияси ташриф буюрадиган муҳим объектлар – ветеринария лабораториялари, сўйиш цехлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини белгилаб олди. Хорижлик экспертлар Қозоғистоннинг иқтисодий корхоналарига ташриф буюриш, уларнинг ветеринария соҳасидаги ишлари ва тажрибаси билан яқиндан танишишни ҳам таклиф қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ветеринария хизматлари аудити Қозоғистон ва Хитой ўртасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Бу Қозоғистон ветеринария хизматининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини бериши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram