Хитойга чанг бўрони яқинлашмоқда

None
None
PEKIN. SINHUA - Kazinform – Хитой Миллий метеорология маркази бугун мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида чанг бўрони бўлиши мумкинлиги ҳақида «кўк» даражадаги огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, қум ва чанг Шинжон-Уйғур ва Нинся-Хуэй, Ички Мўғулистон автоном республикаси, шунингдек, Ганьсу, Цинхай, Шэньси, Хэбэй ва Шаньси провинцияларининг айрим ҳудудларини қамраб олади.

Хусусан, Шинжон-Уйғур автоном райони ва Ички Мўғулистоннинг айрим ҳудудларида чанг бўронлари кутилмоқда.

Миллий метеорология маркази ҳудуд аҳолисига кучли шамол ва чанг бўронига қарши чоралар кўришни тавсия қилди, ҳайдовчиларга эса йўларда ёмон кўринишга тайёр бўлишни ва хавфсизлик учун тезликни назорат қилишни тавсия қилди.

Хитойда 4 рангли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш тизими мавжуд. Энг хавфли ҳолатда «қизил», кейин «тўқ сариқ», «сариқ», «кўк» ранг билан белгиланган.

Сўнгги хабарлар