Хитойдан Туркияга гуманитар юк ҚТЖ томонидан шаттл-поездларда етказилади

None
ASTANА. Кazinform - Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Қозоғистон орқали шаттл-поездларда Хитойдан Туркияга гуманитар юк (зилзиладан жабрланганларни вақтинча жойлаштириш учун чодирлар) солинган 200 та контейнер етказилади. Бу ҳақда Kazinform ҚТЖ(Қазақстан темір жолы- Қозоғистон темир йўли) матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Биринчи поезд 40 футлик эллик контейнердан иборат эди. Яна 150 та контейнер жўнатилиши режалаштирилган. Қозоғистон ҳудудида юк қисқа вақт ичида (90 соатда) Каспий денгизига (Ақтау порти), кейин Озарбайжон, Грузия ва Мерсин шаҳрига (Туркия) етказилади. «KTZ Express» АЖ шаттл-поездлар оператори ҳисобланади, деб хабар беради ҚТЖ.

Сўнгги хабарлар
telegram