Хитойдан пиёда йўлга чиққан марафончи қозоқ Астанага яқинлашмоқда

2023 йил 1 май куни Есбол Асқарули ўзи туғилиб ўсган шаҳри Шинжоннинг Манас туманидан Астанага пиёда марафонни бошлади. Марафончи ҳозирда 3000 километрдан ортиқ масофани ортда қолдирди ва орзусини амалга оширишга яқин турибди. Бундан кўзланган асосий мақсад икки давлат дўстлигини тарғиб қилиш, узоқ қариндошларнинг саломини Астанага етказишдир. Айни пайтда Есбол Қозоғистоннинг кенг даштлари ва диққатга сазовор жойларини таништирмоқчи. У ўз ўқувчиларига тарихий жойларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилишга ваъда берди.
«Мен бутун дунёга тарқалган қора кўзли қозоқнинг ўғлиман. 2019 йилда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелулининг Хитойга ташрифи чоғида телеканаллардан бирида берган интервьюсини кўрдим. Ўша одамнинг қозоқ тилида ватандошлар ҳақида айтган сўзлари менга қаттиқ таъсир қилди. Ўша пайтда мен бу саёҳатни орзу қилардим. 4 йиллик тайёргарликдан сўнг марафонни бошлаш вақти келди. Айниқса, Қозоғистон давлатига ўтиш менда катта таассурот қолдирди. Йўлда ҳамма кутиб олади ва кузатиб қўяди. Қозоқларнинг урф-одатига кўра, қимиз, бўғирсоқ олиб келиб, кутиб олади, кузатади. Ҳамма ёрдам беришни хоҳлайди. Бу менга куч бағишлагандек, орзуларимга қанот бағишлагандек. Мен кунига 30-40 километр масофани босиб ўтаман. Орқамдаги сумкамда керак бўлган ҳамма нарса, баъзан дам олишим учун ўзимнинг кичкина чодирим бор», – дейди Есбол Асқарули. Ҳозир у Қарағанди вилояти ҳудудида.
Есбол Асқарули 1997 йил 1 майда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон автономияси, Санжи аймоғи, Манас туманида туғилган. Ота-онаси эрта вафот этиб, тоғалари қўлида катта бўлган.
Муаллиф: Ризабек Нусипбекули