Хитойдан Иртиш орқали ҳаракатланадиган кемалар учун порт қурилади

Шарқий Қозоғистон вилоятининг Тарбағатай туманида Хитойдан Иртиш бўйлаб ҳаракатланадиган кемалар учун порт қурилади, деб хабар беради Каzinform.

Хитойдан Иртиш орқали ҳаракатланадиган кемалар учун порт қурилади
Фото: semeytany.kz

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.

“Иртиш трансчегаравий дарёсининг транзит салоҳиятини кенгайтириш лойиҳаси мавжуд. Бу мамлакатимиз орқали Россия ва Хитой ўртасида янги транспорт йўналишини очиш имконини беради. Бу йўналишни ривожлантириш мақсадида Семей шаҳри яқинида янги юк ташиш шлюзини қуриш масаласи кўриб чиқилади”, – деди Марат Қарабаев.

Шунингдек, Майқапшағай божхона станциясига темир йўл қурилиши ҳақида маълум қилди.

“Туғул қишлоғи ҳудуди ва Туғул-Майқапшағай участкасида Хитой чегарасигача бўлган 99 километр узунликдаги темир йўл линияси қурилади. Тахминий қўшимча юк ташиш ҳажми 2-2,5 миллион тоннани ташкил этади”, – деди Вазир.

Сўнгги хабарлар