Хитойдан Беларусьга Sinopharm вакцинасининг 1,1 миллион дозаси етказилди

None
None
МINSK. BELTA-Кazinform – Хитойдан Беларусьга CОVID-19 вакцинасининг 1,1 миллион дозаси етказилди, дея хабар беради Kazinform BELTAга таяниб.

Бугун тунда Хитой Халқ Республикасидан ҳарбий транспорт самолёти «Синофарм» корпорацияси (Vero Cell ) томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 вакwинасининг партияси билан Мачулишчи аэродромига етиб келди. Бортда - препаратнинг 1,1 миллион дозаси. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб BELTA маълум қилди,

Ҳарбий транспорт самолёти экипажи Мачулишчи - Пекин - Мачулишчи йўналиши бўйлаб парвоз қилди. Парвоз 19,5 соат давом этди ва Россияга ёқилғи қуйиш учун қўнди.

«Бу Хитой Халқ Республикасига ва орқага биринчи бундай рейс эмас. Ҳаво базаси кенг кўламли вазифаларни, жумладан, халқаро ҳамкорлик доирасидаги вазифаларни бажаради», - дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.

Сўнгги хабарлар
telegram