Хитойда зилзилалар беш кундан бери кетма-кет қайд этилмоқда

ASTANA. Kazinform - 2026 йил 25 ноябрда Хитой ҳудудида магнитудаси 4,4 балл бўлган зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари Астана вақти билан соат 06:19 да қайд этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Миллий маълумотлар марказига таяниб.

Землетрясение магнитудой 4,4 произошло в Китае
Фото: Казахстанский национальный центр данных.

ҚР Миллий ядро маркази Геофизик тадқиқотлар институти Маълумотлар марказининг тезкор маълумотларига кўра, зилзила эпицентрининг координаталари шимолий кенгликнинг 43,59 даражаси ва шарқий узунликнинг 85,90 даражасини ташкил этган.

Зилзила магнитудаси 4,4 балл, энергетик класси эса 10,7 га тенг бўлган. Зилзила ўчоғи 30,4 километр чуқурликда жойлашган.

Аввалроқ, 21 ноябрда Хитой ҳудудида магнитудаси 5,0 балл бўлган зилзила содир бўлгани хабар берилган эди. Эртаси куни, 22 ноябрда магнитудаси 5,2 балл бўлган ерости силкинишлари қайд этилди. Шунингдек, 23 ноябрда магнитудаси 4,9 балл, 24 ноябрда эса 4,4 балл бўлган яна бир зилзила кузатилди.

Шу тариқа, Хитой ҳудудида зилзилалар беш кундан бери кетма-кет қайд этилмоқда.