Хитойда зилзила қурбонлари сони 144 нафарга етди

Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 144 кишига етди. Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телеканали хабар берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

Хитой
Фото: pexels.com

Янгиланган маълумотларга кўра, Ганьсу провинциясида 113 киши, Цинхай провинциясида эса 31 киши ҳалок бўлган. Уч киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Душанба куни кечқурун Ганьсу провинциясининг Цзишишань округида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қидирув-қутқарув ишлари қийин метеорологик ва географик шароитлар туфайли мураккаблашди. Зилзила вақтида ҳаво ҳарорати кечаси -15 даражагача тушиб кетган.

Ганьсу провинциясининг Цзишишань-Баоань-Дунсян-Салар автоном округида 6,2 магнитудали зилзилалар қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.

Сўнгги хабарлар