Хитойда жазирама туфайли огоҳлантириш эълон қилинди
Мамлакат метеорология марказининг хабар беришича, 23 июнь куни кундузи Шимолий Хитой ва Хуанхэ ва Хуайхэ дарёлари бўйидаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошади.
Хэбэй ва Шаньдун провинциялари, Пекин ва Тяньцзинь шаҳарларида ҳаво ҳарорати 40 даражага етиши кутиляпти.
Кеча эрталаб соат 9:00 да Пекинда юқори ҳарорат туфайли «тўқ сариқ» огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, Хитой пойтахтининг кўплаб ҳудудларида иссиқлик шанба кунига қадар сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, соат 8:00 дан 16:00 гача ҳаво ҳарорати Хэбэй ва Шаньдун, Пекин ва Тяньцзинь провинцияларининг бир қисмида 40 даражадан ошган. Ушбу тўртта вилоят ҳудудида жойлашган 17 та давлат метеорология станцияси рекорд даражадаги юқори ҳаво ҳароратини қайд этди.
Пекин метеорология хизмати маълумотларига кўра, шаҳар жанубидаги Наньцзяо метеорология станциясида соат 15:19 да ҳаво ҳарорати 41,1 даражани ташкил қилган.
Хитойда юқори ҳароратлар учун уч даражали огоҳлантириш тизими қабул қилинган: энг юқори хавф даражаси «қизил», кейин «тўқ сариқ» ва «сариқ».