Хитойда заводдаги ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

PEKIN. Kazinform – Хэнан провинцияси (Марказий Хитой) Аньян шаҳридаги заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири The paperга таяниб.
None

Аньян шаҳридаги корхонада ёнғин 21 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 16:22 да содир бўлган. Орадан 3,5 соат ўтгач, ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлишди. Соат 23:00да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 06:10 ҳолатига кўра, ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолган, яна икки киши енгил тан жароҳати олган.

Воқеа сабабларини аниқлаш учун ёнғин жойида тергов ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: pix.avax.news


Сўнгги хабарлар