15:55, 16 Сентябр 2021 | GMT +6
Хитойда юз берган зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳатланди
BEIJING. Kazinform - Хитойнинг жанубида жойлашган Сичуанm провинциясида содир бўлган 6,0 балли зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва 60 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хитой сейсмологик хизмати маълумотларига кўра, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 04:33 да, зилзила Сичуань провинцияси, Лучжоу шаҳри, Лусянь округида қайд этилган.
Зилзила маркази Лусянь округида бўлиб, 3 киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳатланди. 35 уй қулаб тушди, 190 га яқин уй жиддий шикастланди.
Табиий офатдан 7000 га яқин одам эвакуация қилинган.
Сичуань провинцияси, Лусян округида 1 миллиондан ортиқ аҳолига эга 20 га яқин аҳоли пункти жойлашган.
Зилзила туфайли фавқулодда зонада йўловчи поездлари ҳам тўхтатилди.
Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.