Хитойда йўлтанламас машина бир гуруҳ ўқувчиларни босиб кетди
ASTANА. Кazinform — Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань провинциясининг Чандэ шаҳридаги бошланғич мактаб олдида бир гуруҳ одамларга ҳужум уюштирилди. Номаълум эркак автомобили билан мактаб кираверишида кўплаб ўқувчиларни уриб юборган.
Синьхуа ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужум 19-ноябрь куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:00да содир бўлган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан бугун эрталаб ўқувчилар мактабга кирганларида содир бўлган. Номаълум шахс йўлтанламас машинаси билан мактаб олдига йиғилган ўқувчиларни уриб юборган.
Интернетда жойлаштирилган айрим видеоларда кўплаб қўрқиб кетган болалар мактаб томон югураётгани, баъзилари ерга йиқилиб тушгани, бошқалари эса ёрдам сўраб қичқираётгани тасвирланган.
Ҳозирда ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинди ва жароҳатланганлар шифохонага етказилди. Ҳодиса қурбонлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Муаллиф: Муқтар Мурат