Хитойда йўқолиб кетиш хавфи остида турган буқалар муваффақиятли клонланди

Юньян округида ( Чунцин муниципалитети, жануби-ғарбий Хитой) ҳар бир зотдан тўртта эркак бузоқ пайдо бўлди.
"Бу тибетлик қорамолларнинг дунёдаги биринчи муваффақиятли клонланиши бўлди", - деб таъкидлади Xinhua агентлиги.
Ушбу зотларнинг кичик подалари Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном вилоятида, денгиз сатҳидан тахминан 3,5 минг м баландликда Цинхай-Тибет платосида сақланади.
Аввалроқ Хитой оммавий ахборот воситалари йилига 18 тонна сут ишлаб чиқаришга қодир бўлган, юқори маҳсулдор Голштейн зотли сигирларни клонлаш ҳақида хабар берган эди.
Global Times газетаси ёзганидек, Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университети олимлари соматик ҳужайра ядросини узатиш усули ёрдамида учта бузоқни клонладилар. Биологлар ҳайвонларнинг қулоқ тўқимасидан фойдаланган.
Хитойлик олимлар сўнгги йилларда, хусусан, чўчқалар, отлар, мушуклар ва итларни клонлаш бўйича бошқа тажрибаларни ўтказиб келяпти.