Хитойда йил бошидан бери биринчи марта бир кун ичида ҳеч ким коронавирус юқтирмаган

PEKIN. Kazinform – Хитойда 2021 йил бошидан бери биринчи марта бир кун ичида ҳеч ким коронавирус юқтирмаган. Бу ҳақда душанба куни Хитойнинг Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Уларнинг сўзларига кўра, Хитой тиббиёт муассасаларида вирусни юқтирган 277 бемор даволанмоқда. Чет элдан келган, инфекцияни юқтирганлар жами сони 4804 тани ташкил этади, улардан 4527 нафари соғайиб чиқди. Статистик маълумотларга кўра, Хитойда юқтирганларнинг 93,58% даволаниб чиққан. Инфекцияни юқтирганлар сони - 89,7 мингдан ортиқ, вафот этганлар - 5,16% (4,6 мингдан ортиқ). Айни пайтда 27,6 минг киши тиббиёт ходимларининг назорати остида.

Ўтган кун давомида Хитой ҳукумати вируснинг 16 симптомсиз ташувчисини аниқлади, улардан 15 нафари чет элдан келган. Хитой ҳукумати симптомсиз ташувчиларни умумий статистикага киритмайди ва уларни алоҳида устунда кўрсатади. Жами 639 симптомсиз бемор тиббиёт ходимлари томонидан назорат қилинади, уларнинг 291 нафари чет элдан келганлар.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар