Хитойда яшовчи қозоқ йигити “гигант” трактор йиғди

ASTANА. Кazinform - Хитойнинг Қумил аймоғининг Баркўл қозоқ автоном округида яшовчи Жанат Лайиқули 460 от кучига эга “гигант” трактор йиғди. У ўзи ясаган тракторни ижтимоий тармоқ орқали тақдим этди.

трактор
Фото: видеодан кадр

Унинг сўзларига кўра, «BARS 4604» номли ушбу трактор турли хил хусусиятларга эга.

“Мен бу лойиҳани бир неча йилдан бери ўрганиб келаман. Охирги 3 ой мобайнида заводлардан чизмаларга мувофиқ қисмларни буюртма қилдим, йиғдим ва тайёрладим. «BARS» - менинг компаниямнинг номи, 460 - от кучи, 4 – йўлтанламас маъносида. От кучи юқори бўлгани учун уни ер шудгорлашга мўлжаллаб ясадим. Мен механик коробкасига ўзгаришлар киритдим. Тракторнинг яна бир хусусияти шундаки, иккита рул мавжуд. Бошқа тракторларда мавжуд бўлмаган қўшимча рул жуда қулай ва тракторчининг ишини анча осонлаштиради", – дейди Жанат Лайиқули.

трактор
Фото: видеодан кадр

 

Муаллиф: Ризабек Нусипбекули

Сўнгги хабарлар