Хитойда учувчисиз аэротакси биринчи шаҳарлараро парвозини амалга оширди

ASTANA. Kazinform – Хитойда биринчи марта AutoFlight учувчисиз самолёти икки шаҳар ўртасида йўловчиларни ташиди, деб хабар беради 3dnews.ru сайти.

Ұшақ
Фото: AutoFlight

AutoFlight компанияси самолёти йўловчиларни Шэньчжэндан Чжухайга, 50 км масофага бор-йўғи 20 дақиқада олиб борди. Бу йўналишдаги саёҳат автомобиль билан 2-3 соат давом этган бўларди.

Аэротакси тўртта йўловчини 250 км масофага ташишга қодир. Парвоз тезлиги соатига 200 км бўлиши мумкин. Энди AutoFlight тўлов эвазига хизматни учиш учун лицензия олишни режалаштирмоқда. Агар режа амалга оширилса, Шэньчжэндан йилига 300 минг рейс амалга ошириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар