Хитойда тошга айланган динозавр тухумида эмбрион топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Олимлар қарийб 66 миллион йил давомида яхши сақланиб қолган динозавр эмбрионини топди. У жўжа каби тухумни ёриб чиқмоқчи бўлган, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Тошга айланган динозавр тухуми Хитой жанубидаги Ганьчжоу шаҳрида топилган. У тишсиз, тарапод туркумига кирадиган калтакесак пўстини ёпинган овирапторозавр. Олимлар уни «Инлян чақалоқ» деб аташган.

«Бу тарихда топилган энг яхши эмбрионлардан бири», - деди Бирмингем университети тадқиқотчиси ва iScience журналидаги мақола муаллифи Фион Вайсум Ма. Эмбрион тасодифан топилган. Илмий Жамоа ўнлаб йиллар давомида чанг босиб ётган динозавр тухумларини ўрганганида, уларда эмбрион мавжуд деб ўйлашган. Бу фикр билан тадқиқотчилар тухумнинг тош қобиғини олиб ташлашди ва Инлянни кўришди.

Олимларнинг фикрича, эмбрионнинг ёши 72-66 миллион йил. Тухум қор кўчкиси остида қолган ва йиртқичлар уни емаган бўлиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram