Хитойда тоғлар орқали ўтадиган дунёдаги энг узун туннель қурилган
Бу ШУАРнинг жанубий ва шимолий қисмларини боғловчи янги энг қисқа йўналиш очилиши йўлидаги муҳим қадамдир, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Шинжон-Уйғур автоном районида (ШУАР, Шимоли-ғарбий Хитой) «Тяньшань Шэнли» туннелининг қурилиши якунланди.
Қорли тоғлардан ўтувчи янги туннель дунёдаги энг узун тезюрар автомагистрал туннели ҳисобланади ва Хитой инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқич ҳисобланади.
Номи хитойчада “ғалаба” деган маънони англатувчи 22,13 километр узунликдаги туннель ишга туширилгандан сўнг Тяньшань тоғининг ўрта қисмидан ўтиш вақтини бир неча соатдан тахминан 20 дақиқагача қисқартиради.
Бу Шинжон шимолидаги Урумчи вилояти марказидан жанубий минтақадаги Юйли туманигача бўлган Урумчи-Юйли юқори тезлик йўлининг асосий лойиҳасидир. 2025 йилда тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Икки йўналиш ўртасида автомобилда юриш вақти тахминан етти соатдан уч соатдан кўпроққа қисқаради.